Сайт https://haqiqattv.uz/uzk

Haqiqattv.uz Ахборот портали профессионал кадрларни и шга таклиф қилади

Талабгорлар қуйидаги бўлимлардан бирига ўз номзодларини таклиф қилишлари мумкин:

  • Жамият (Ижтимоий соҳаларга доир тезкор хабарлар, таҳлилий мақолалар ва суриштирувлар ўтказишни қамраб олади);
  • Иқтисодиёт (иқтисодиёт, молия, солиқ, банк ва савдо соҳаларидаги ўзгариш ва янгиликларни таҳлил қилиш);
  • Рус таҳририяти (Ўзбекистон ва хориж янгиликларини рус тилида ёритиб бориш);
  • Ўзбек таҳририятида муҳаррирлик (таҳрир, материалларни сайтда эълон қилиш учун якуний кўринишга келтириш).

Жамият ва иқтисодиёт бўлимларига журналист кадрлардан ташқари муайян ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги экспертлар ҳам ишга қабул қилинади.

Номзодларга қуйидаги талаблар қўйилади:

  • журналист ва муҳаррирлар учун – журналистика ва электрон ОАВ соҳасида камида 2 йиллик муваффақиятли иш тажрибасига эга бўлиш;
  • экспертлар учун – ўз соҳасидаги замонавий тенденциялардан хабардорлик, ижтимоий-сиёсий жараёнларга объектив баҳо бериш, ўз фикрларини равон ифодалай олиш;
  • сайтнинг Тошкент шаҳридаги бош офисида тўлиқ иш вақти режимида ишлаш;
  • компьютер ва интернетда энг бирламчи дастурлардан фойдалана билиш, матнларни тез ва бехато териш;
  • ўзбек ёки рус тилларида саводхонлик (бошқа хорижий тилларни билиш қўшимча устунлик беради, айниқса инглиз тили).

Ссылка на сайт:

https://haqiqattv.uz/